Ислом маданияти алоҳида олинган муайян жамиятларда ривожланди ва бунинг натижасида маълум минтақавий шаклларга эга бўлди. Конкрет ислом фақат минтақавий шакллардан ташкил топган. Минтақавий ислом асосида миллий маданият, мафкура ва манфаатлар ётади. Узоқ
bekpulatjon1
5 views
13 slides
Oct 23, 2025
Slide 1 of 13
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
About This Presentation
Islom dini manbalari, aqidaviy maktablari va ularning hozirgi davrdagi ahamiyati
Size: 1.84 MB
Language: none
Added: Oct 23, 2025
Slides: 13 pages
Slide Content
Ислом таълимоти
Маҳаллий аҳолини нг исломлашуви . Ислом динининг Ўрта Осиёга кириб келиши ва тарқалиши бевосита араб истилолари ҳамда у ларнинг кўп асрлик ҳукмронлиги билан боғлиқ . Ўрта Осиёга араб юришлари 643- 6 44 йилларда бошланган бўлса ҳам , ўлкани узил-кесил босиб олишга узоқ даврли курашдан сўнг фақат араб қўмондони Қутайба ибн Муслим ал- Боҳилий (704-715) эришди . Минтақада янги сиёсий кучнинг пайдо бўлиши оқибатида Ўрта Осиё икки қисмга бўлинди : 1) Мовароуннаҳр (« Икки дарё оралии ») ва 2) Ароди ат-турк (« Турклар ерлари », яъни арабларга бўйсунмаган ҳукмдорлар ерлари ). Мазкур икки ҳудудда исломлашув жараёнлари турли хилда кеча бошлади .
Ҳанафий фақиҳлар Самарқанд ва Бухоро шаҳар лари аҳлининг турли қатламлари билан чамбарчас мустаҳкам алоқада бўлиб , ўз диний-ижтимоий фаолиятларида уларнинг манфаатларини акс эттирар эдилар . Шу пайтгача исломшуносликда Сомонийларнинг (874-999) ҳокимиятга келиши ўз-ўзидан ҳанафийларнинг мавқеларини кучайтирди , деб ҳисобланар эди . Аммо янги кашф этилган манбалардан маълум бўлишича , асли хуросонлик Сомонийлар маҳаллий аҳоли ва уларнинг етакчи вакиллари – ҳанафийлар таъсир доирасини чеклаш ва торайтириш учун аҳл ал- ҳадис ва шофиъийлардан фойдаланганлар . Ҳанафий мазҳаби ва Марказий Осиё маданият и
Ислом маданияти алоҳида олинган муайян жамиятларда ривожланди ва бунинг натижасида маълум минтақавий шаклларга эга бўлди . Конкрет ислом фақат минтақавий шакллардан ташкил топган . Минтақавий ислом асосида миллий маданият , мафкура ва манфаатлар ётади . Узоқ асрлар ривожланиш жараёнида Ўрта Осиёда ҳам ислом дини миллий маданият билан чамбарчас боғланиб кетди . Маҳаллий ислом жамоасининг шаклланиш хусусиятлари
Самарқанд вилояти Имом Бухорий мақбараси
Фиқҳ («чуқур англаш, билим») – мусулмонларнинг хулқ атвори ҳамда ўзини тутиш қоидалари ҳақидаги ислом докгринаси (ҳуқуқшунослик), ижтимоий меъёрларнинг и с ломий мажмуасидир (мусулмон ҳуқуқи кенг маънода). Фиқҳнинг шаклланиши Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) сўзларидан ҳамда саҳобаларининг ривоятларидан ҳадислар ёзилиши жараёни билан бир пайтда кечди. Шунинг учун фиқҳга оид илк асарлар ўз моҳияти бўйича ҳуқуқий изланиш эмас, балки ҳадисларнинг мавзу бўйича йиғилган тўпламлари эди. Ҳадисларни тизимлаштириш ечими Қуръон ва Суннатни талқинини талаб қилган масалаларни аниқлашга ёрдам берди ва шу билан фиқҳнинг мустақил фан сифатида шаклланишига кўмаклашди. Фиқҳнинг шаклланиши
Сурхондарёдаги Имом Термизий мақбараси
ТАСАВВУФ ВА МА Ҳ АЛЛИЙ СУФИЙ ТАРИ Қ АТЛАР И
Тасаввуф – ислом доирасидаги мистик-зо ҳ идлик оқимидир. Ушбу таълимот танланган инсонлар ( ал-хосса )нинг Аллоҳ билан ҳиссий боғланиши ҳақидаги ғояни олға суради. Ушбу таълимот назариётчиларининг фикрларига кўра, шундай боғланиш натижасида мазкур танланган кишилар ва уларнинг таълимотига эргашганлар Аллоҳни танишга эришадилар. Ундан ташқари, қатор суфийлар йўлини танлаган тасаввуф муаллифларига кўра, тасаввуфда инсон чуқур мушоҳада ва махсус руҳий-маънавий машғулотлар натижасида Аллоҳнинг бирлиги ичида йўқолиб кетиш ( фано ) ёки у билан абадийлик (бақо)га эришиши мумкин. Бу ерда сўз Аллоҳга маънан қўшилиб кетиш ҳақида боради.
Тасаввуфнинг пайдо бўлиши Тасаввуф – ислом доирасидаги мистик-зо ҳ идлик оқимидир. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, исломдаги мистик-зоҳидлик ҳаракатининг пайдо бўлиши VIII асрнинг ўрталари – XI аср бошларига тўғри келади.
Илк суфийлар ва тасаввуф тариқатларининг вужудга келиши Тасаввуфнинг пайдо бўлишига туртки бўлган барча зоҳидлар ҳам суфий деб аталмаганлар. Уларга кўпинча зуҳҳод ( бирлиги – зоҳид) сўзини қўллаганлар. Зоҳидлик амалда ислом билан бир даврда пайдо бўлди. Тасаввуф ёзма анъанасига кўра, Муҳаммад пайғамбарнинг саҳобалари орасида Абу-д-Дардо, Абу Зарр, Ҳузайфа кабиларни суфийлар деб аталади. Кўпгина суфий тариқатлари ўзларининг силсилаларини Пайғамбар саҳобаларидан бирига ва илк тўрт халифага, кўпинча Абу Бакр (632-634)га қадар боғлайдилар.
И слом маданияти асосан шаҳарларда марказлашди . Ўрта Осиёнинг четки ҳудудлари , айниқса турк ҳукмдорлари қўл остида бўлган минтақаларда ( Ароди ат-турк ), исломлашув жараёни эркин ҳолда кечди . Бунинг натижасида турли конфессиялар таълимот ва амалиёти бағрикенглик шароитида исломий тасаввурлар билан ўзаро мулоқотга киришди . Шундай қоришиқ анъаналар вакиллари бўлган харизматик шайхлар - тасаввуф намояндалари нинг XIII аср сиёсий ҳаётидаги мавқелари беҳад ошди . Суфий тариқатлари
Марказий Осиёда тасаввуф Тасаввуфнинг Марказий Осиёда (энг аввало ўзининг анъанавий тарихий-диний маркази – Мовароуннаҳрда) ташкилий жиҳатдан ўзининг асл руҳий услуби ва махсус марказлар ( заввийа, хонақоҳ, рибот ) доирасида ўзига хос тариқатлар кўринишида шаклланиши кечроқ, тахминан XII – XIII аср бошларига тўғри келади. Айни мана шу даврда минтақада энг йирик тариқатлар пайдо бўлди, улар кейинчалик мусулмон оламининг катта қисмига тарқалди, ҳозирги даврда эса улар ҳатто Ғарбий Европа, Япония ва АҚШда ҳам фоалият юритмоқда (бу ерда сўз Нақшбандия/Мужаддидия гуруҳлари ҳақида бормоқда).