Режа саволлари Тижорат банклари молиявий стратегияси ва унинг тузилиши. Режалаштириш стратегик менежментнинг функцияси сифатида. Режалаштириш тизимларининг таркибий тузилиши. Стратегик режалаштиришнинг концептуал асослари. Тижорат банклари фаолиятини стратегик режалаштириш. Молиявий режалаштириш ва унинг банк фаолиятини ривожлантиришдаги роли.
Стратегия деганда , туб маънода, олиб борилаётган фаолиятни мужассамлашган режалаштириш сиёсати тушунилади. Стратегик бошқариш инсон салоҳиятига таяниб, фаолиятни мижозлар талабларига мувофиқлаштиришни кўзда тутади, рақобатда устунликни таъминлайдиган ўзгаришларни ўз вақтида амалга оширади. Банк фаолиятида эса, банкнинг аниқ мақсадларга эришишига имкон бериб, унинг узоқ муддат давомида фаолият кўрсатишини таъминлайди.
Банк стратегияси – бу мақсадли бозорда (сегментида) банкни ресурсларини жойлаштириш, узоқ муддатли рақобатбардошлик афзалликларни ташкиллаштириш ва унга етиш бўйича чора – тадбирлар, ҳаракатлар ва қарорларни мажмуасидир.
Банк томонидан қабул қилинган режалар маълум асосларга эга бўлиши керак ва уларга қуйидаги талаблар қўйилади: Режалар аниқ ва тўғри йўналишга эга бўлиши; ҳуқуқ ва жавобгарлик доирасида бўлиши; илмий асосланган бўлиши; бажарилиш муддати аниқ бўлиши; самарали бўлиши; тезкор бўлиши керак.
Банк менежменти назариясида ҳар хил режалаштириш турлари келтириб ўтилган: Стратегик режалаштириш – банк миссиясини, унинг мақсадини ва вазифасини, режалаштиришнинг узоқ муддатда истиқболли ривожланиш дастури ва асосларини аниқлайди; Маркетинг режалаштириш - банк махсулотларини ривожлантириш ва ишлаб чиқишга йўналтирилган ҳамда улар билан маркетинг комплекси (қийматни пайдо бўлиш стратегияси, етказиб бериш стратегияси ва коммуникацион стратегия) билан боғлиқ. Бизнес режалаштириш - стратегик масалаларни ечишни аниқ йўлларини аниқлайди, истиқболли банк хизматларини жорий қилади ҳамда жами таваккалчилик даражаларини чеклайди. Бу эса оптимал молиявий натижага эришиб, банк фаолиятида чекланишларга имкон беради. Бизнес-режа қисқа вақт оралиғида режалаштириш стратегиясини аниқлайди (одатда 1-3 йил) ва ўрта муддатли характерга эга бўлади. Унинг вазифаси банк фаолиятида ички ва ташқи шароитларда йиллик мослашишдир.
Жорий режалаштириш – бизнес-режа бажарилишида доимий (ҳар чоракда, ҳар ойда) мониторинг ўтказишни ифодалаб, уни бажариш тахминларини шакллантиради ҳамда жорий режани жорий ҳолатга мослашишини ва аниқлигини ўзида акс эттиради. Молиявий режалаштириш (бюджетлаштириш) банкнинг ресурслар потенцияли билан ривожланишнинг барча режалари мослигини ва натижавийликнинг кўрсаткичларини мувозанатлаштирилган тизимини шакллантиришга йўналтирилган. Унинг режаси ва кенг қамровлигини унинг ҳаракат режаси қай даражада асослигига ва молиявий тузилишининг қайси элементига нисбатан ишлаб чиқилганлигига боғлиқ.
Сметали режалаштириш - банкнинг операцион харажатлари ҳажмини аниқлайдиган, жорий фаолиятнинг ривожланиши ва уни маблағ билан таъминлаш ҳамда кредит ташкилотининг янги дастур ва лойиҳалари масаласига тегишли режалаштириш. Тезкор режалаштириш –аниқ операциялар учун жорий қарорларни келишиб тайёрлаш, унинг пул тўлаш қобилиятини сақлаган ҳолда ушлаб туриш ва банкнинг жорий чекланиши (лимити) ҳамда стратегик тизим назоратини таъминлаш масаласини ҳал қилади ва юқори даражадаги фойда ва самаралиликни таъминлайди.
Жараёнли режалаштириш – банкнинг бизнес-жараёнини оптималлаштириш ва ривожлантириш, шаклланиш доирасида вазифа ва фаолият режасини аниқлайди. Бизнес-жараённи мукаммаллаштириш мезонини вақтинча сарф-харажатларни ва банкнинг молиявий харажатларини қисқартириш ҳисобланади. Ташкилий маблағни режалаштириш – танланган ривожланиш стратегиясига мос банк фаолиятини структуралаш масаласини ечиш учун зарурдир.
Шахсни режалаштириш (инсон капитали) – банкнинг жорий вазифасини ва истиқболли масалаларни ечиш учун ҳамда стратегик максадларга эришиш учун мотивлаштиришга зарур малакали мутахассисларни чиқаришдир. Ахборот капиталини режалаштириш – банкнинг бизнес-жараёнларини оптималлаштиришни таъминловчи информацион технологияларни ривожлантирувчи стратегияни шаклланиши билан боғлиқ.
Мақсадли кўрсаткичлар Маркетинг фойдалилик ижозат берилган таваккалчилик Операцияни Фойдалилик Таваккалчилик қиймати Вариантни танлаш Даромадлилик лимитлар Молиявий кўрсаткичлар қиймати ва стратегиянинг мослиги Капитал ва ресурсларнинг етарлилиги Режани маъқуллаш Ривожланиш лойиҳасини амалга ошириш учун жорий ҳаражатларни қоплаш учун таваккалчиликни қоплаш учун Таваккалчиликни чеклаш баҳоси Авторизациянинг жами операциялари Таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолда молиявий кўрсаткичлар стратегик лимитлар Режани жорий ҳолатга мослиги таҳлили ва уни кўриб чиқиш
Банк стратегияси – бу унинг фаолияти концептуал асоси ҳисобланиб, банкнинг устувор мақсад ва вазифаларини, уларга эришиш йўлларини белгилайди. Банк стратегияси бозорлар, маҳсулотлар, ташкилий структуралар, фойдалилик, банк бошқарувчилари учун фаолиятнинг барча даражасида тегишли алоқадор асосий қарорлар қабул қилиш учун мўлжал бўлиб хизмат қилади ва банк менежментининг асоси саналади.
Банк стратегиясининг 4та вариантга бўлиш мумкин Биринчи вариант . Ривожланиш стратегияси. Буни хусусиятлари: агрессив рақобат кураши (сиёсати) асосида тезкор (ўзини бозордаги сегментида) ривожланишини тақозо этади; тахдидни олдини олишни ташкил қилади; юқори рискли сиёсатни амалга оширади.
Иккинчи вариант . Чегараланган ривожланиш стратегияси. Ушбу стратегияни хусусиятлари: хужумкор рақобат сиёсатининг амалга оширади; таҳдидга адекват жавоб беришни назарда тутади; босқичма-босқич ва қатъий ҳисоб-китоб қилиш асосида банкнинг ривожланишини тақозо этади; рискларни диверсификациялашини назарда тутади .
Учинчи вариант. Қисқартириш стратегияси. Ушбу стратегияни хусусиятлари: пассив рақобат сиёсатини амалга оширади; таҳдиддан пассив ҳимоялашни тақозо этади; рискларни минималлаштиришини назарда тутади.
Тўртинчи вариант. Юқорида кўриб чиқилган вариантларнинг бирлаштириш стратегияси. Амалга ошириш механизми қўйидагилардан иборат: йирик универсал банк томонидан хизмат кўрсатилаётган ҳар бир бозор сегментида юқорида келтирилган учта стратегиялардан бирини қўллаши имкониятини тақозо этади ва йирик банклар учун энг муҳим рақобат афзалликларидан биридир.
Банк фаолиятини стратегик бошқариш Стратегия Манбалар : Шахслар Ахборот технологи ялар и Моддий ресурс лар Ноу-хау ( шахсий тажриба, техникавий билим ) Капитал Мижозлар Режалаштириш Ташкил этиш Амалга ошириш Назорат қилиш Мақсад
Режалаштириш концепцияси Молиявий Келажакли Стратегик Стратегик менежмент Вазифа Бюджетлаштириш ва ҳаражатларни бошқариш НККнинг меъёрий ўсишга эришиш бозорда барқарор ўринга эга бўлишни таъминлаш асосий ҳуқуқ доирасига эга бўлиш учун стратегик йўлларни қидириш Таҳмин Узоқ муддатли барқарорлик ғояни сақлаб қолиш янги ғояларни тахмин қилиш кўп ўзгаришларни олдиндан айтиб бўлмаслик Режа горизонти Йиллик режа 5 йиллик режа ҳар йиллик тўғрилаш реал вақт режимида Давр 1950 йиллар охири 1960 й. 1970-1980 й. Замонавий босқич Режалаштириш тизимининг ривожланиш тарихи