2.- мавзу.pptx Iqtisodiyot nazaryasi fani bo'yicha dastlabki material

khalbaevshohzodjon 9 views 35 slides Sep 11, 2025
Slide 1
Slide 1 of 35
Slide 1
1
Slide 2
2
Slide 3
3
Slide 4
4
Slide 5
5
Slide 6
6
Slide 7
7
Slide 8
8
Slide 9
9
Slide 10
10
Slide 11
11
Slide 12
12
Slide 13
13
Slide 14
14
Slide 15
15
Slide 16
16
Slide 17
17
Slide 18
18
Slide 19
19
Slide 20
20
Slide 21
21
Slide 22
22
Slide 23
23
Slide 24
24
Slide 25
25
Slide 26
26
Slide 27
27
Slide 28
28
Slide 29
29
Slide 30
30
Slide 31
31
Slide 32
32
Slide 33
33
Slide 34
34
Slide 35
35

About This Presentation

Iqtisodiyot nazaryasi


Slide Content

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ “ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ” КАФЕДРАСИ “ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ” фанидан мултимедия материаллари (слайдлар) Тузувчилар: З.Г.Аллаберганов. Тошкент–20 2 1 1

Мавзу: И қтисодиёт назарияси фани нинг шаклланиши ва ривожланишида иқтисодий таълимотларнинг ўрни Режа : 1. Иқтисодиётга оид билимларнинг шаклланиши ва ривожланиши. 2. Қадимги шарқдаги иқтисодий фикрлар 3. Қадимги Хидистондаги ва Хитойдаги иқтисодий қарашлари 4 . Зардуштизм (Авесто) даги иқтисодий ғоялар. 5 . Қадимги Греция ва Римдаги иқтисодий қарашлар 2 тузувчи: З. Аллаберганов

Абу Али Ибн Сино «Капитал» категориясига ёндашувларнинг дастлабки манбаларини Абу Али Ибн Сино (980-1037) нинг асарларида кўриш мумкин . У ҳаётнинг тўққизта омили : ер, ҳаво, олов , инсоннинг асаб тизими , «ҳаёт шарбати », тана қисмлари , қалб , куч, ақлий фаолиятни ажратиб кўрсатган . Бу ўринда ҳам иқтисодий ҳам жисмоний ҳам руҳий ҳам ахлоқий тавсифлар ажойиб тарзда бирлаштирилган

Алишер Навоий Алишер Навоийнинг иқтисодий масалаларга оид ғоялари « Вақфия » (1482) ва « Маҳбуб-ул-қулуб » (1500) асарларида баён этилган . У маҳсулотни уч қисмга бўлиб , биринчи қисмини кетган харажатга , иккинчи қисмини ўзининг ва оиласининг эҳтиёж ларига , учинчи қисмини эса аҳолининг ижтимоий қатламларини ўрганди .

Маржинализм вакиллари ( marginal-меъёрий, қўшилган) — товар нафлилиги, қўшилган меҳнат ёки ресурс унумдорлигининг пасайиб бориши назарияларини ишлаб чиққан. Ксйинги товар нафлилигининг камайиб бориш қонуни бу оқимнинг асосий принципи ҳисобланади. Шунга кўра, нарх харажатга боғлиқ бўлмай, ксйинги нафлилик асосида белгиланади. Маржинализм асосчилари Карл Менгср , Фридрих фон Визер, Эиген фон Бем-Баверк, Уильям Стэнли Жсвонс ҳисобланади. Неоклассик мактаб (асосчиси Альфред Маршалл) - бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг аралашувини чеклаш ғоясини илгари суради . Бозор механизминипг бузилиши монополиялар вужудга келганда ҳам юз беришини кўрсатади. Функционал боғланиш ғоясини асослайди, бозор баҳосини белгиловчи омиллар талаб ва таклифдан иборат деб ҳисоблайди. Бу мактаб вакилларидан Л Валрас умумий иқтисодий мувозанатлик моделини ишлаб чиқишга, И.Шумпеттер эса иқтисодий тизимлар ўзгаришнипг ички кучларини кўрсатиб беришга ҳаракат қилган ҳамда иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи асосий куч тадбиркорлик деган хулосага келган. Кейнсчилик — ривожланган бозор иқтисодиётини давлат томонидан тартибга солиб туриш зарурлигини асослашга қаратилади . Жон Мейнард Кейнс «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» (1936 й.) номли китобида бундай тартибга солиш ялпи талабга ҳамда шу оркали инфляция ва бандликка таъсир кўрсатишини асослайди.

Х I Х асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб «маржинализм» деб аталган мактабининг намоёндалари Karl Menger 1840 – 1921 Avstriya iqtisodchisi Fridrix fon Vizer 1851 – 1926 Avstriya iqtisodchisi Bem Bavrek 1851 – 1914 Avstriya iqtisodchisi

Неолиберализм (Ф.Хайек, Л.Эрхард) - давлатнинг иқтисодиётга аралашувини энг кам даражага келтиришга, хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратиш лозимлигини уқтиради. Монетаризм — (М. Фридман) иқтисодиётни бошқаришни пул муомиласини тартибга солиш орқали амалга ошириш мумкинлигини асослаб беради. Институтционализм - тарафдорлари (Т.Веблен, Ж.Гелбрейт) фикрига кўра хўжалик юритувчилар ўртасидаги муносабатлар нафақат иқтисодий балки ноиқтисодий омиллар таъсирида вужудга келади. Шу сабабли иқтисодиётга муассасавий ўзгаришлар орқали ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

Неолиберализм номоёндалари Fridrix Xayek 1899-1992 Avstriya iqtisodchisi Iozef Shumpeter Xayek 1883-1950 Avstriya va Amerika iqtisodchisi Lyudvik Erxard 1897-1977 G’arbiy Germaniya iqtisodchisi

4 . Қадимги шарқдаги иқтисодий фирлар Иқтисодий фикрларнинг пайдо бўлиши ва шаклланиши ёзув билан бевосита боғлиқ. Ёзув бундан олти минг йил аввал, милоддан тўрт минг йил олдин ўша даврнинг маданият ўчоғи ҳисобланган Месопотамияда ижод қилинди. Қадимги грек тарихчилари ҳозирги Ироқдаги Дажла ва Фурот дарёларнинг оралиғидаги жойларни «Месопотамия» деб атаган. Бу грекча сўз бўлиб, «икки дарё оралиғи» маъносини билдиради. Дажла ва Фурот дарёлари ҳозирги Туркия чегарасидан бошланиб, шарқ томон оқиб Форс кўрфазига қуйилади. Бу икки дарё атрофидаги жойларнинг тупроғи унумдор, суви кўп бўлиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жуда қўл келарди. Айни замонда икки дарё водийсининг жанубий қисмидаги асосий маҳаллий халқ шумерлар бўлиб, энг дастлабки ёзувни ўша Дастлабки ёзув ижод қилингандан кейин, Миср ва Қадимги Шарқдаги халқлар тарих тилига кира бошлади. Демак, ўша даврдан, яъни Қадимги Дунё – қулдорлик давридан бошлаб дастлабки иқтисодий фикрлар шакллана бошлади. 13 тузувчи : З. Аллаберганов

Кўхна Бобил иқтисодий фикрлари Қадимги Бобилдаги иқтисодий масалалар Эшнун ва Хаммурапи қонунларида ўз аксини топган 14 тузувчи: З. Аллаберганов

Хаммурапи қонуни 15 тузувчи: З. Аллаберганов

5. Қадимги Хидистондаги иқтисодий ғоялар 16 тузувчи : З. Аллаберганов

« Артхашастра » даги иқтисодий ғоялар подшо тўртта « илмни » билиши зарурлиги тўғрисида фикр юритилади . У лардан бири иқтисодиёт ҳисобланади. «Иқтисодиёт» (экономика) деҳқончилик , чорвачилик ва савдо сифатида кўрилади . давлатнинг сиёсати ерни эмас , балки одамларни ҳимоя қилиши керак . « Давлатнинг кучи, – дейилади асарда , – одамлардан ташкил топган . Одам яшамайдиган ер эса , наслсиз сигирга ўхшайди – ундан на сут соғиб олиб бўлади » . 17 тузувчи: З. Аллаберганов

« Артхашастра »да айтилишича , даромад ва харажатларнинг қатъий ҳисоб-китоб ҳужжатлари олиб борилиш и зарур . - Подшо хазинани ўғирловчи амалдор ларни бартараф этиши керак . Аммо бу ердаги ўғирликни аниқлаш жуда қийин бўлган . « Артхашастра » хазина мулкини ўғирлашнинг 40 хил усулини кўрсатиб беради ва айёр амалдор нинг ҳ ийласини билишдан кўра , осмондаги қушнинг йўлини аниқлаш осонлигини қайд қилиб ўтади . « Сувда сузиб юрган балиқ, ўша сувдан ичаяптими , йўқми билиб бўлмаганидек , ишга бириктирилган амалдор мулкни ўзлаштираяптими , йўқми аниқлаб бўлмайди », – дейилади асарда . Шу боис суиистеъмол қилишнинг ҳар хил усулларини ўрганиб олмасдан аввал , амалдор ларни тез-тез ўзгартириб туриш тавсия этилади . Иқтисодий сиёсат соҳасида « Артхашастра », подшони ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришга , нарх-навони тартиблашга , давлат бюджети актив балансини сақлашга – « даромадларни кўпайтириш ва харажатларни камайтиришга » даъват этади . 18 тузувчи: З. Аллаберганов

6. Қадимги Хитой иқтисодий ғоялари 19 тузувчи: З. Аллаберганов

Патриархал муносабатларни регламентлаштириш давлат тузумини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Давлат-бу катта оила, подшо эса “халқларнинг отаси” дейилади . “Буюк жамоа мулки” (деҳқонлар жамоаси мулки) ва хусусий егалик (қулдорлар мулки) ажратиб кўрсатилади ва хусусий мулк устун лиги кўрсатиб берилади . Ақлий меҳнат билан жисмоний меҳнат тўғрисида фикр юритилади ва ақлий меҳнат билан юқори табақали кишилар, жисмоний меҳнат билан эса оддий кишилар шуғулланиши керак деб кўрсатилади . Меҳнат тақсимоти тўғрисидаги фикрлар илгари сурилади . Давлатнинг баҳони тартиблаб туриши зарурлигига алоҳида эътибор беради .   Конфуцийнинг асосий ғоялари 20 тузувчи : З. Аллаберганов

Мен Цзи давлатда асосийси халқ, ҳукмдор эса охирги ўринда туради; Хитой жамоасининг “бошқарувчилар ва бошқариладиганлар”га бўлинишини қўллаб-қувватлайди; оддий халқ ҳукмрон қатламларни боқиши керак деб ҳисоблайди; бойликнинг нисбатан текис тақсимланиши, солиқларнинг меъёрида бўлиши, деҳқончилик ишларида ҳамма ўз вазифасини бажариши зарур дейилади. Асосий ғоялари 21 тузувчи: З. Аллаберганов

Суан цзи Асосий ғоялари давлатнинг бойиши тарафдори бўлган; қонунга амал қилган ҳолда бойликка интилган кишилар ни қўллаб-қувватлаган; меҳнат тақсимоти зарурлиги ғояси илгари сурилган; давлатнинг иқтисодий сиёсати 3 та асосий тамойилга асосланиши кераклиги таъкидланади: - харажатларни иқтисод қилиш; - халқ фаровонлигини таъминлаш; - ортиқча маҳсулот захираларига ега бўлиш зарурлиги.   22 тузувчи : З. Аллаберганов

Легистлар Асосий ғоялари Давлатларнинг бирлашган ягона давлат бўлишини қўллаб - қувватлаган; қишлоқ хўжалиги ва деҳқончилик муносабатларини ривожлантиришга алоҳида еътибор қаратган; дон масаласи давлатнинг енг бош масаласи деб ҳисобланган; давлат равнақи учун икки масала ҳал етиш зарурлиги кўрсатилган: - дон масаласи; - уруш (ён-атрофдаги йерларни босиб олиш); қонун йўли билан йиғилган дон миқдорига боғлиқ ягона солиқ тизимини киритиш таклиф етилади; қонун йўли билан турли “ишёқмаслар”ни “йерга қайтариш”, яъни деҳқончилик билан шуғулланишга, меҳнат қилишга мажбур етиш сиёсатини қўллаш зарурлиги таъкидланади. 23 тузувчи: З. Аллаберганов

Мамлакат томонидан тақиқловчи қонунларга амал қилмасликни таклиф етган, айнан қонунларни ҳаддан ташқари кўплиги халқни камбағалла - шувига олиб келишини та ъ кидлаган; инсоният аввалги мажбуриятларидан воз кечиши, оддий табиий ҳаётга қайтиши, яъни инсон ибтидоий даврга қайтиши, янги меҳнат қуролларидан фойдаланмаслиги зарурлиги таъкидланган.   “Даосизм Лао-Цзи Асосчиси 24 тузувчи: З. Аллаберганов

7 . Зардуштизм (Авесто ) (м. ав . 589 – 512 й .) даги иқтисодий ғоялар. Китобда ер юзида адолат қарор топиши учун кишиларнинг рангидан , тилидаги ва урф-одатларидаги фарқларидан қатъи назар уларнинг рўшноли ҳаёти учун курашувчи жасур , ҳалол , пок инсонларни шакллантириш ва тарбиялаш ғояси билан суғорилган . Ер думалоқ шаклда яратилганлиги , унинг атрофи океанлар билан ўралганлиги ҳақида ёзилган . Унда 16 мамлакатнинг номи кўрсатилган бўлиб , улардан тўққизтаси ( масалан , Суғдиёна , Марғиёна , Нисоя , Гургон , Варана ва бошқалар ) Марказий Осиё ҳудуди д а жойлашган . Марказий Осиёда ўтроқ турмуш тарзини нг афзалликлари кўрсатилади; деҳқончиликни ривожлантириш, қўриқ ва бўш й ерларни ўзлаштириб, уларни жамоа ўртасида адолатли тақсимлаш савобли иш деб ҳисобланади; чорвачиликни ривожлантиришга аҳамият берилади; турли табиий офатларга қарши озиқ-овқатлар захирасини барпо қилиш қўллаб-қувватланади; ер, сув, ҳавони бу лғ аш, ифлослантириш оғир гуноҳ ҳисобланади Китобда ижтимоий-иқтисодий муаммолар акс эттирилган ҳолда шундай дейилади : « Ё мон овқатланган халқ на яхши , кучли ишловчиларга ва на соғлом бақувват болаларга эга бўлади … Ёмон овқатланишдан одоб-а x лоқ ҳам айниб кетади . Агар нон мўл-кўл бўлса , муқаддас сўзлар ҳам яхши қабул қилинади » . 25 тузувчи: З. Аллаберганов

« Авесто »да тасвирланган илк давлатчилик асосларининг вужудга келиш давр лари к ў ринишлари Биринчи давр Иккинчи давр Учинчи давр Э нг қадимги давр б ўлиб , бунда адолат ва инсоний бахт-саодат ҳукмрон бўлган . Яхшилик ру ҳлари билан ёмонлик руҳлари ўртасидаги адолат учун кураш давом э тган . А қл-идрок ва адолат тантана қилиб , деҳқонлар бадавлат , давлатнинг сиёсий ва қонунчилик тизимини мустаҳкам булиши учун яхшилик таълимини ва садоқатини амалга оширувчи ҳокимлар ҳукм юритган . 26 тузувчи: З. Аллаберганов

“Авесто”даги давлат ва унинг худудий бошқарув тизими Уй эгаси Қишлоқ Оқсоқоллар кенгаши Уй қўрғон жамоаси Қишлоқ жамоаси оқсоқоли Бир неча қишлоқ жамоалари Бошқарув тартиби Вилоятлар ( бир неча туман) Малакат ( қабилалар иттифоқи ) Вилоятлар хокими Мамлакат хукмдори ва оқсоқоллар кенгаши 27 тузувчи: З. Аллаберганов

8 . Қадимги Грециядаги иқтисодий қарашлар. Ксенофонт (м.о. 430-355 й.) Иқтисодиётга оид асосий асарлари “Даромадлар тўғрисида” “Экономикс” Асосий иқтисодий ғоялари Афинанинг иқтисодий ҳолатини яхшилиаш йўллари кўрсатиб берилади: - Афинага келадиган хорижий кишилардан олинадиган солиқларни кўпайтириш ва уларни нг Афинага келишини рағбатлантириш; - кумуш қазиб олишни кенгайтириш; - қуллар савдосини ташкил етиш. Иқтисодий таълимотлар тарихида биринчилардан бўлиб меҳнат тақсимоти ва у нинг маҳсулот сифатини яхшилаши тўғрисида фикр юритади; Натурал хўжаликнинг устунлигини қўллаб-қувватлайди , чунки у анча адолатли ҳисобланади ва инсоннинг яшаши учун зарур шароитларни яратиб беради Маҳсулотлар фойдалилиги ва алмашув қиймати тўғрисидаги тушунчаларни илгари суради . 28 тузувчи: З. Аллаберганов

“Давлат” “Қонунлар” Плотонннинг иқтисодга оид асосий асарлари Aсосий ижтимоий иқтисодий қарашлари - Кишилар ўртасидаги тенгсизликни табиатдан деб ҳисоблайди . - Меҳнат тақсимоти тўғрисидаги ўтмишдошларининг ғоясини ривожлантирди ( Платон фикри бўйича , ҳар хил э ҳтиёжларни қондириш учун турли турдаги товарларнинг бўлиши тақозо э тилади ). - Шаҳар хўжалиги тўғрисидаги таълимотга асос солди . - Деҳқончиликни иқтисодиётдаги бош тармоқ деб ҳисобла й ди . - Савдога ижобий муносабатда бўлди , ( Платон бўйича , савдо билан фақат қуйи синфлар шуғулланиши керак ). - Пулнинг моҳиятини таҳлил қилгач , унинг икки функ ц ияси – товарлар қиммати ўлчови ва муомала воситаси – функ ц ияларини кўрсатиб берди . - Идеал давлат тўғрисида таълимот яратади , ундаги кишилар уч тоифага бўлиб кўрсатилади: - файласуфлар; - ҳарбийлар; ер егалари, ҳунармандлар, савдогарлар ( файласуфлар, ҳарбийлар давлатнинг бошқарув аппаратини ташкил этади, бутун жамиятни бошқаради; учинчи тоифа кишилар хўжалик ишлари билан шуғулланади ).   29 тузувчи: З. Аллаберганов

Аристотелнинг иқтисодий қарашлари (Арасту) ( м.о 384-322 йй Асосий ижтимоий –иқтисодий қарашлари - барча хўжалик фаолияти иштирокчилари яшаш воситаларидан фойдаланиш ва бойлик топиш нуқтаи назардан таҳлил қилинади; - энг муҳим еҳтиёжларни қондириш ва бойлик топиш усуллари тўғрисида фикр юритилади; - экономика, хрематистика тушунчалари илгари сурилади : - экономика – бу энг муҳим эҳтиёжларни қондириш учун бўладиган деҳқончилик, ҳунармандчилик ва майда савдо д а банд бўлган кишиларнинг фаолияти; - хрематистика – бу йирик савдо йўли билан бойлик топиш.   30 тузувчи: З. Аллаберганов

9 . Қадимги Римда иқтисодий ғояларни илгари сурган асосий вакиллар Марк Порций Катон (мил.ав. 234-149 й.), Марк Теренсий Варрон (мил.ав.116-27 й.), Люций Юний Модерат Колумелла (1 аср мил.ав.), ака-ука Тиберий (мил.ав. 162-133 й.), Гай Гракхлар (мил.ав. 153-121 й.)   31 тузувчи: З. Аллаберганов

Марк Порций Катон (мил.ав. 234-149 й.) - Катон ишлаб чиқаришни ташкил этишни айирбошлашни яхшилашга боғлаб, иқтисодий таълимотлар тарихида биринчилардан бўлиб ишлаб чиқариш самарадорлиги муаммосини илгари суради ; - Катон нинг фикрича, хўжаликни самарали юритиш учун барча ишлаб чиқариш омилларидан унумли фойдаланиш керак, бундай омилларга у меҳнат, ер ва уни ишлаш воситаларини киритади ; - ортиқча қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотишни ташкил етиш тўғрисида фикр юритади; - қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш мумкин бўлмаган маҳсулотларни сотиб олиш зарур, деб ҳисоблайди; - зайтун ёғи ни энг фойдали маҳсулот, деб қарайди.   Асосий ғоялари 32 тузувчи: З. Аллаберганов

- қуллар меҳнатининг самарасизлигини далиллар билан исботлаб беради; эркин майда ишлаб чиқар ишнинг афзаллигини кўрсати б беради (қуллар меҳнатига нисбатан ) ; - ерларни ижарага бериш ни таклиф қилади , бунда ерни эмас , балки ундан фойдаланиш ҳуқуқини сотиш кераклигини кўрсатиб ўтади , чунки ер умумхалқ мулки ҳисобланади ; қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқааришининг экстенсив туридан интенсив турига ўтиш тўғрисида гапиради , б унинг учун : - ерни сунъий ўғитлашни таклиф қилади; - агротехник тажрибаларни ў т казишни зарур деб ҳисоблайди.   Люций Юний Модерат Колумелла (м. А. 1- асрлар)   Асосий иқтисодий фикрлари 33 тузувчи: З. Аллаберганов

Ака-ука Тиберий ва Гай Грах (мил.ав. 153-121 й.)   - ерга э галикни қоралаб, хонавайрон бўлган майда деҳқонларни ҳимоя қилиб чиқади; - патриций ер мулкини чеклаш ва аграр масалаларни ечиш мақсадида қонун қабул қилишни таклиф этади (м.а. 133 й.). - бу қонунга кўра фуқаролар 500 (125 га) югер ерга эгалик қилишлари, шунингдек, ҳар бир оила 1000 югердан ортиқ ерга эгалик қилишларини ман этиш кўзда тутилади.   Асосий иқтисодий фикрлари 34 тузувчи : З. Аллаберганов

ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РАҲ MAT !
Tags