Ikom. prezentatsiya pptx yuklandi oxirgi

zuhrajabborova2004 0 views 24 slides Oct 07, 2025
Slide 1
Slide 1 of 24
Slide 1
1
Slide 2
2
Slide 3
3
Slide 4
4
Slide 5
5
Slide 6
6
Slide 7
7
Slide 8
8
Slide 9
9
Slide 10
10
Slide 11
11
Slide 12
12
Slide 13
13
Slide 14
14
Slide 15
15
Slide 16
16
Slide 17
17
Slide 18
18
Slide 19
19
Slide 20
20
Slide 21
21
Slide 22
22
Slide 23
23
Slide 24
24

About This Presentation

Prezentatsiya


Slide Content

ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ КАМОЛИДДИН БЕҲЗОД НОМИДАГИ МИЛЛИЙ РАССОМЛИК ВА ДИЗАЙН ИНСТИТУТИ САНЪАТШУНОСЛИК ФАКУЛЬТЕТИ “МУЗЕЙШУНОСЛИК” КАФЕДРАСИ “Ҳимояга рухсат этилсин ” Факультет декани ___________ Л. Раупова “___” ___________2017-yil 5210200 - Санъатшунослик таълим й ў налиши Музейшунослик ; консервация ва бадиий ёдгорликларни сақлаш ихтисослиги 042 - 13 гуруҳ талабаси Содиқова Меҳринисо Ғани қизинин г Музей ишини ривожлантиришда ИКОМ фаолиятининг ўрни БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ Илмий раҳбар : Музейшунослик кафедраси доценти __________ М.С.Мухамедова “ Ҳимояга тавсия этилсин ” “ “ Музейшунослик ” кафедраси мудири ________________ К. С. Нишонова “___” ___________ 201 7 йил l Тошкент 201 7

Музей ишини ривожлантиришда ИКОМ фаолиятининг ўрни

КИРИШ ............................................................................................................... I БОБ. ТАРИХИЙ-МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИ ҲАМДА МУЗЕЙЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЮНЕСКО ВА ХАЛҚАРО МУЗЕЙЛАР КЕНГАШИ (ИКОМ) ФАОЛИЯТИ 1.1 Музейлар ва ёдгорликларни сақлаш жараёнларида ЮНЕСКО ва Халқаро музейлар Кенгаши (ИКОМ) фаолиятининг ривожланиш асослари ................. 1.2 ИКОМ Бош конфренциясининг жаҳон музейлари ривожланишида тутган ўрни ...............................................................................   II БОБ. ХАЛҚАРО МУЗЕЙЛАР КЕНГАШИНИНГ ҲУҚУҚИЙ-МЕЪЁРИЙ АСОСЛАРИ ВА ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО МУЗЕЙЛАР КЕНГАШИ ФАОЛИЯТИ .............................................................................. 2.1.Музейлар фаолиятини такомилаштиришда Халқаро музейлар кенгашининг Музей этикаси кодексининг ўрни ............................................... 2.2. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда Халқаро Музейлар кенгаши (ИКОМ) фаолиятини такомиллаштириш масалалари ....................................... ХУЛОСА .......................................................................................................... Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ................................................................ МУНДАРИЖА

Мавзунинг долзарблиги Бугунги кунда музейлар маданий меросни сақлаш бўйича институт ролини бажармоқдалар. Музейлар ўзларининг ижтимоий вазифаларини бажариш жараёнида миллатлараро алоқаларни, турли хил маданий урф-одатлар ва халқларга таянган ҳолда инсониятнинг диний ва маданий бирлигини сақлашга қодирдир. Асрлар давомида музейларнинг шакли ва вазифалари сезиларли даражада ўзгарган. 1946 йилда музей оламида муҳим аҳамиятга эга бўлган воқеа юз берди. Америка музейлари ассоциацияси президенти Чонси Хэмлин ташаббуси билан Парижда асосан ИКОМ (International Council of Museums) номи билан машҳур бўлган Музейлар Халқаро кенгаши тузилди. Айнан музейшунослик ва музейлар фаолиятида ИКОМ фаолиятининг ўрни ҳамда тадрижий ривожланиш асослари, истиқболли режаларини тадқиқ этиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан саналади.

I БОБ. ТАРИХИЙ-МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИ ҲАМДА МУЗЕЙЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ЮНЕСКО ВА ХАЛҚАРО МУЗЕЙЛАР КЕНГАШИ (ИКОМ) ФАОЛИЯТИ

1.1Музейлар ва ёдгорликларни сақлаш жараёнларида ЮНЕСКО ва ИКОМ фаолиятининг ривожланиш асослари

ХУЛОСА Замонавий жаҳон ҳамжамиятмузейлар иш тизимини такомиллаштириш, маданий мида ИКОМ ташкилоти еросни муҳофаза этиш масалалари бўйича консалтинг маркази вазифасини бажаради. Унинг мақсади маданий меросни сақлашда кенг жамоат қатламлари, фуқаролар жамияти институтлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқарувчи идораларда халқаро тан олинган аҳлоқий ва хуқуқий меъёрларни ишлаб чиқишга,маданий меросни долзарблаштириш ва ундан фойдаланиш, мазкур соҳада ахборот айирбошлашнинг халқаро маркази, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият давлат идораларига кўмак берувчи халқаро марказинижорий этишгақаратилган. Шунингдек, барқарор ижтимоий ривожланишни таъминлашда маданий меросни муҳофаза этиш ва ундан фойдаланиш бўйича халқаро кўмак бериш платформасини яратишга йўналтирилган.

Юқори (олий) бошқарув органи ИКОМ – Бош ассамблеяси 3 йилда 1 маротаба ёки экстаординарно холатда чақирилади. ИКОМ нинг асосий бошқарув органи бу – Бош ассамблиядир. Бош ассамблея уч йилда бир маротаба йиғилади ва ИКОМ нинг асосий конфренцияси масалаларини якунлайди, шу билан бирга ИКОМ нинг асосий конфренсияси ҳам 3 йилда бир маротаба ўтказилади. Ассамблея ўзининг кейинги йиғилишининг ҳам тартиб сонига эга. Бош ассамблея уч йиллик ИКОМ дастурини қабул қилади, Бош конфренция жараёнида ишланган резолюцияларни тасдиқлайди

ХУЛОСА Ҳамма баён этилган маърузалар Халқаро музейлар йиғилиши ҳамда асосий жабҳаларга ва йуналишларга туртки бағишлашини кўрсатади. Барча давлатлар музейларининг профилларига ихтисослашишини инобатга олган холда ИКОМ узининг музейлар ривожига оид сиёсатини ишлаб чиқди. Айнан ушбу анжуман миқёсида музейшунослик соҳасидаги “Музейшунослик атамаларининг изоҳли луғати” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу луғат-қўлланма музей ишидаги янгилик бўлиб, соҳага оид барча атамалар қамраб олинган ҳамда тўртта: рус, инглиз, француз ва хитой тилларидаги таржима ҳолати билан берилган. Ключевыепонятиямузеологии / сост. А. Девалье , Фр. Мерес ; пер. с фр. А. Урядниковой . Paris : Armand Colin , 2012. 102 с.

II БОБ. ХАЛҚАРО МУЗЕЙЛАР КЕНГАШИНИНГ ҲУҚУҚИЙ-МЕЪЁРИЙ АСОСЛАРИ ВА ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО МУЗЕЙЛАР КЕНГАШИ ФАОЛИЯТИ

2.1.Музейлар фаолиятини такомилаштиришда Халқаро музейлар кенгашининг Музей этикаси кодексининг ўрни Халқаро музейлар кенгаши (ИКОМ) инсониятнинг маданий меросини асраб қолишга катта аҳамият беради ва бу жараёнда музейларнинг етакчи роль ўйнашини, жамиятнинг ва маданиятлараро алоқасининг барқарор ривожланишини таъминлаш учун катта имкониятлари борлигини таъкидлайди. Музейлар ўз вазифасига кўра маданий меросни асраш, ўрганиш ва тарғиб қилиш марказлари ҳисобланади. Музейшунослик фаолияти жамиятнинг ахлоқий ва маданий равнақига ёрдам беради.

ХУЛОСА Глобаллашув, маданиятларнинг ўзаро таъсири кучайиб бораётган ҳозирги даврда музейлар аввалгидек инсон ижодиётнинг ноёб оролчалари ва маданий рангбарангликларни акс этирувчи масканлар бўлиб қолмоқда. Шу муносабат билан ЮНЕСКО музей тадқиқотларининг турли соҳаларида фаол иштирок этмоқда. Шу муносабат билан ЮНЕСКО ва Маданий бойликларни асраш ва таъмирлаш бўйича халқаро тадқиқот марказининг 2007-2000 йиллардаги уч йиллик ҳамкорлиги самарали бўлди. Ҳамкорлик ривожланаётган мамлакатлардаги музей коллекцияларини сақлаш ва ўрганишга қаратилган эди.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон музейларининг халқаро алоқалари кенгайиб, жаҳон музейлари ўртасида нуфузини янада ортиши учун қатор ишлар амалга оширилмоқда.  Б угунги кунда Ўзбекистон Музейлар Кенгаши фаолиятини қайта йўлга қўйиш ва Халқаро музейлар кенгаши (ИКОМ)га аъзолигини тиклаш бўйича алоҳида режа ишлаб чиқилган. А. Мирзорахимов Ўзбекистон музей раҳбарларининг йиғилишида Ўзбекистон Музейлар Кенгаши раиси этиб сайланди.Ўзбекистоннинг ИКОМга аъзолигини тиклаш музейшунослик соҳасида халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, соҳанинг барча жабҳаларида ўзаро манфаатли тажриба алмашиш тизимини ривожлантиришга хизмат қилади.

ХУЛОСА Ўзбекистон музейлар Кенгаши фаолиятининг асосий мақсади энг фаол музей ходимларини турли семинарлар, танловлар, фестивалларга таклиф қилиш орқали тажриба ва фикр алмашиш, умумий муаммоларни биргаликда ҳал этиш, уларда янада янги ғояларни уйғотиш, мувоффақиятли лойиҳаларни рағбатлантиришдир.

ХУЛОСА Бугунги кунда кенгроқ тан олинган профессионал музей тушунчаси Музейлар Халқаро кенгаши (ИКОМ)нинг 2007 йилда қабул қилинган Низомига биноан: “Музей – бу инсон ва атроф муҳитнинг моддий ва номоддий далилларини таълим ва маънавий хордиқ чиқариш мақсадларида тўплаш, сақлаш, тадқиқот ва тарғибот қилувчи ҳамда омма учун очиқ бўлган, жамият ва унинг тараққиёти учун доимий асосда фаолият юритувчи нотижорат муассаса”. Бундан 30 йил олдин тасдиқланган Низомдаги таърифда эса: “Музей – бу инсон ва атроф муҳитнинг моддий далилларини таълим ва маънавий хордиқ чиқариш мақсадларида тўплаш, сақлаш, тадқиқот ва тарғибот қилувчи ҳамда омма учун очиқ бўлган, жамият ва унинг тараққиёти учун доимий асосда фаолият юритувчи нотижорат муассаса” (ИКОМ, Низом, 1974).

E’TIBORINGIZ UCHUN RAHMAT
Tags