Ижтимоий мехнат муносабатларининг асосий тамойиллари.pptx

abdurahim200506 1 views 11 slides Oct 21, 2025
Slide 1
Slide 1 of 11
Slide 1
1
Slide 2
2
Slide 3
3
Slide 4
4
Slide 5
5
Slide 6
6
Slide 7
7
Slide 8
8
Slide 9
9
Slide 10
10
Slide 11
11

About This Presentation

aaassss


Slide Content

Ижтимоий мехнат муносабатларининг асосий тамойиллари

Мехнатнинг инсон ва жамият фаолиятидаги ижтимоий-иктисодий ўрни Кундалик тилимизда «мехнат» сўзи бир неча маьнога эга бўлиб, бу маьнолар луғат ва маьлумотномаларда: 1) ишлаб чикариш куроллари ёрдамида одамларнинг хаёти учун зарур бўлган моддий ва маьнавий бойликларни яратишга каратилган инсоннинг максадга мувофик фаолияти 2) иш, машғулот 3) нимагадир эришишга каратилган куч-харакат; 4) фаолият, иш натижаси, деб изохланган. Шўролар даврида «мехнат» тушунчасига «инсоннинг ўз эхтиёжларини кондириш учун табиатдаги нарсаларни шаклан ўзгартириш ва мослаштириш, деб талкин килинган

Мехнат — инсоннинг муайян эхтиёжларини кондира оладиган ва ўзига керак бўладиган моддий ёки маьнавий неьматлар (буюм, товар, хизмат, фан, маданият, саньат асарлари ва хоказолар)ни ишлаб чикариш (яратиш) бўйича онгли, максадли ва легитим (такикланмаган) фаолиятидир

Хар кандай мехнат жараёни куйидаги шарт - шароитлар ёки таркибий кисмлар мавжуд бўлишини назарда тутади : мехнат предмети мехнатнинг ўзи мехнатни ташкил этиш мехнат воситалари фаолият технологиялари ёки мехнат предметига таьсир этиш усули.

мехнат предмети инсон учун фойдали бўлган хоссаларни бахш этиш максадидаги мехнат мажмуаси каратилган, табиат буюми ёки олдинданок мехнат таьсири туфайли юзага келган буюм ёхуд хизматлар кўрсатиш обьекти;

мехнат воситалари ходим мехнат предметига таьсир этишда фойдаланадиган ва унинг мехнат килиши учун зарур бўладиган жамики нарсалардир. Мехнат воситалари жумласига мехнат куроллари (асбоб-ускуна, дастгох, машина, механизм, аппаратлар ва бошка технологик ускуналар); мехнат жараёнининг амалга оширилишида фойдаланиладиган бино ва иншоотлар киради ;

технологиялари ёки мехнат предметига таьсир этиш усули. Фаолият собит кадамлиги у ёки бу ишни бажариш учун билим ва махорат бўлишини назарда тутади. Харакатларни катьийлик ва изчиллик билан бажариш, мехнат предметига ўзгартиришлар киритиш ёки унга янги хусусиятлар касб этиш, янги шакл бериш, кисмларининг ўзаро жойлашиши, фазовий жойлашишга ўзгартиришлар киритишни кўзлаб таьсир этиш усуллари йиғиндиси фаолият технологиясининг мазмунини ташкил этади

мехнатни ташкил этиш муайян тарзда мехнат жараёнини тузиш ва амалга ошириш тартиби, у ходимнинг мехнат предметлари ва куроллари билан ўзаро таьсир тизимидан келиб чикади

мехнат инсоннинг мехнат предметига у ёки бу эхтиёжларни кондирадиган хусусиятларини касб этиш учун унга за рур восита хамда технологиялардан ва ташкилотчиликдан фойдаланга холда онгли таьсир этиш жараёнидан ташкил топади.

Мехнат иктисодиёти — бу жадал ижтимоий ташкил этилган тизим бўлиб , унда иш кучини такрор ишлаб чикариш жараёни — уни ишлаб чикариш ( ходимларни тайёрлаш , ўкитиш , малакасини ошириш ва хоказо ), таксимлаш , айирбошлаш ва фойдаланиш содир бўлади , шунингдек ходим билан мехнат воситалари ва буюмларининг ўзаро таьсир кўрсатиш шарт-шароитлари ва жараёни таьмин этилади

Мехнат иктисодиёти фан сифатида иш кучини ишлаб чикариш , таксимлаш , айирбошлаш ва истеьмол килиш , унумли мехнат килиш ва уни мухофаза этиш учун шарт-шароитларни таьминлаш жараёнида карор топадиган ижтимоий-иктисодий муносабатларни ўрганади .
Tags