Gymnastics GymnasticsGymnasticsGymnasticsGymnastics

MrShavkat 7 views 10 slides Nov 02, 2025
Slide 1
Slide 1 of 10
Slide 1
1
Slide 2
2
Slide 3
3
Slide 4
4
Slide 5
5
Slide 6
6
Slide 7
7
Slide 8
8
Slide 9
9
Slide 10
10

About This Presentation

gymnastic


Slide Content

ЁШ ГИМНАСТИКАЧИЛАРНИНГ
УМУМИЙ ВА МАХСУС ЖИСМОНИЙ
ТАЙЁРГАРЛИГИ

Мавзу
ЁШ ГИМНАСТИКАЧИЛАРНИНГ УМУМИЙ ВА МАХСУС
ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИГИ
талабалар сони:
22 киши
Вақт- 2 соат
Ўқув
машғулотнинг
шакли
Амалий
Ўқув
машғулотининг
Режаси
1. Гимнастика фани ва уни тахсифи.
2. Гимнастиканинг асосий воситалари.
3 Гимнастиканинг методик хусусиятлари.
4. Гимнастиканинг турлари.

Жисмоний тарбия воситаси сифатида гимнастика узоқ вақт
мобайнида ривожланиб келган. Унинг қарор топиши ижтимоий
тузим ўзгариши билан, одам хақидаги фаннинг ривожланиши билан
шунингдек уруш қилиш усулларининг ўзгариши билан боглиқ
бўлган. Булар гимнастиканинг мазмунан ўзгартиришига, унинг
ўқитиш методикаси ва хатто машқларни бажариш техникасининг
ўзгартиришига хам мухим таoсир кўрсатган.
Жисмоний тарбия халқларни ватанпарварлик рухда
тарбиялашнинг таркибий қисми, кишиларни мехнатга, Ватан
химоясига тайёрлашнинг, жисмоний жихатдан баркамол бўлиб
етиштиришнинг таoсирчан воситасидир.
“Гимнастика юнонча “гимнос” сўзидан келиб чиққан бўлиб,
“ялонгоч” деган махноси англатади. Шунингдек, юнонча (машқ
қилдираман) сўзининг киши саломатлигини мустахкамлаш, уни хар
томонлама жисмоний тарбиялаш ва харакат қобилятларини кучи,
чаққонлиги, харакат тезкорлиги, чидамлилиги ва бошқа
хусусиятларини такомиллаштириш учун ишлатадиган махсус
танланган жисмоний машқлар методик усулларнинг тизими хам
деган маoноси бор.

Ўрта ва узоқ масофаларга югуриш
•Эгилувчанлик аста-секин, узоқ муддатли машғулотлар эвазига
шаклланади. Агар эгилувчанликни ривожлантиришга оид
машғулотлар бироз тӯхтатиб қӯйилса, бу сифат кескин йӯқолиб
кетиши ёки сусайиши мумкин.
•Баскетболда қӯлланиладиган усуллар(техник) малакаларни ӯз
эгилувчанликни шакллантириб боради. Лекин, буни ӯзи ушбу
сифатни тӯлақонли ривожлантириш имкониятини бермайди. Бу
сифатни самарали такомиллаштириш учун мушак, пай, бӯғимларни
чӯзиш, эгиш, ёйиш, сиқиш, бураш каби махсус машқларни секин-
аста мунтазам қӯллаш керак бӯлади.
•Эгилувчанликни ёшликдан бошлаб шакллантириш мақсадга
мувофиқдир. Шу билан бир қаторда бу сифатни ривожлагтириш
эхтиёткорликни талаб килади. Зӯрма-зӯраки ва кескин тарзда
қӯлланган машқлар мушак, пай, бӯғимларни шикастланишига, ҳатто
оғир жароҳатга олиб келиши мумкин .
•Малакали баскетболчиларни тайёрлашда, бундан ташқари
чаққонлик ва куч сифатларини ривожлантириш ҳам алоҳида
аҳамиятга эга. Тахкидлаб ӯтиш жоизки, ӯқув-тренировка жараёнида
барча жисмоний сифатларни гармоник равишда ривожлантириш
маҳоратли волейболчиларни тайёрлаш гаровидир.

•Гимнастиканинг бу асосий функцияси унинг кўп асрлик тараққиёт
тарихи мобойнида шаклланди ва қарор топди, бу унинг жисмоний
тарбиянинг кўп ёқлама мазмунидаги аниқ вазифаларни ташкил этади.
• Спорт фаолиятида гимнастиканинг учта мустақил тури бор.
Спорт гимнастикаси, акробатика ва бадиий гимнастика.
• Гимнастиканинг асосий воситалари.
•Муаммоли вазият
•Жисмоний тарбия тизимидаги қўлланиладиган асосий воситалар ва
ўтказиладиган машқлар услубларининг аниқланг!
• Махсус ишлаб чиқилган харакат формалари гимнастиканинг
типик воситалари (машқлари) хисобланади. Улар ёрдамида одамнинг
хаётий мухим харакатлантирувчи қобилятлари такомиллаштирилади.
Кўп машқлар одамларнинг мехнат, харбий ва турмуш фаолиятидан
(юриш, югириш, ттирмашиб чиқиш, сакраш, эмаклаш, мувозанат
сақлаш улоқтириш, тўсиқлардан ошиб ўтиш юк ташиш) ва хоказолардан
олинган. Гимнастика машқлари педагогик вазифаларга хамда
харакатлантирувчи фаолият структурасига мувофиқ тарзда қуйидаги
асосий гурухларга бўлинади:

Гимнастиканинг асосий воситаларини кишининг
максимал камол топиши учун кўпроқ қандай тахсир
кўрсатишни хисоблаган холда қуйидаги гурухларга
ажратиш мумкин
•а) жисмоний хислатлар ва харакатлантирувчи
қобилятларни умуман ривожлантиришга қаратилган
машқлар (саф машқлари, умр машқлар, ўйин ва
эстафеталар).
•Б) хаётий зарур кўнкма ва малакаларни
шакллантиришга қаратилган машқлар (амалий
машқлар, таянмай сакрашлар).
•В) харакатлантирувчиқобилят ва продавий
хислатларни интенсив ривожлантириш ва
такомиллаштиришга қаратилган машқлар (эркин)
машқлар, таяниб сакрашлар, снарядларда
бажариладиган машқлар, акробатика машқлари ва
бадиий гимнастика машқлари.)

Гимнастиканинг қисқача тарихи
•Жимоний тарбия воситаси сифатида гимнастика узоқ вақт
мобойнида ривожланиб келган. Унинг қарор топиши ижтимоий
тузум ўзгартириши билан, одам хақида фаннинг ривожланиши
билан шунингдек уруш қилиш усулларининг ўзгариши билан
боглиқ бўлган. Булар хаммаси гимнастиканинг мазмунан
ўзгаришига унинг ўқитиш услубий ва хатто машқларни бажариш
техникасининг ўзгаришига хам мухим таoсир кўрсатган XVIII -
XIX асрлардаги гимнастика тизимига кирган арим машқлар
қадимги Римда хамда бир қанча гарбий Европа
мамлакатларидаги ўрта асарлар даврдаёқ харбий-жисмоний
тайёргарлик кўришда қўлланилган эди. Ёгоч от (ёгоч конp
•ўзбекистон ахолисини хар-бир хонадонига гимнастика бирон-бир
тўгри кириб бориши учун нималар қилиш керак?
•қишлоқ мактабларида гимнастика билан мутақил шугилланиши
учун шароит борми?

Янги давр гимнастикаси
•Жумладан гимнастика снаредларида бажариладиган машқларнинг
техникасини ишлаб чиқди. Бу машқларда харакат формасига катта
ахамият берилади. Унинг қанча мамлакатларда жумладан. Россияда
хам кенг тарқалиб гимностика тараққиётига ёрдам берди.
•Гимнастика тарақиётидаги бундан буёги вазифа нима?
•Унда турник бруслар, якка чўпда бажариладиган оддий машқлар
тасвирланган эди. Китобда машгулотлар вақтда ўқувчиларнинг ўзаро
мусобақалашуви, харакатлар ижраси аниқ бўлишига қўйиладиган
талаблар ишлаб чиқилган эди. Бинобарин, XVIII аср охирларига
келиб янги замон ташлана бошлайди.
•Миллий гимнастика тизимини яратилиши XIX аср бошларига тўгри
келади, бу ижтимоий талаблар оқибати эди. Уруш қилиш усуллари
бир вақтда харакат қилишни, буйруқларни аниқ бажарилишини, жанг
майдонида сақланишларни талаб қиларди. ўша давр педагоглари ва
врачларига гимнастика ёшларни жисмоний тарбиялашнинг бирдан
бир тўгри усули бўлиб кўринар эди.

Гимнастика атамалари
«Гимнастика» - «Гимнастика» юнонча «гимнос» сўзидан келиб чиққан бўлиб,
«яланғоч» деган махнони антлатади. Шунингдек, юнонча gymnostike (qymmazo
— тенер, машқ қилдираман сўзидан) сўзининг киши саломатлигини
мустаҳкамлаш, уни ҳар томонлама жисмонан тарбиялаш ва ҳаракат
қобилиятларини, кучи, чаққондиги, ҳаракат тезкорлиги, чидамлилиги ва бошқа
хусусиятларини такомиллаштириш учун ишлатадиган махсус танланган
жисмоний машқлар, методик усулларнинг системаси, деган махноси ҳам бор.
Спорт гимнастикаси — спортнинг олимпиада тури, олимпия ўйинлари қайта
тикланган (1896 й.) дан бери гимнастика ҳозирги олимпия ўйинлари қаторидан
мустаҳкам ўрин эгаллаб келмоқда. Акробатика ва бадиий гимнастика
мусобақаларининг олий формаси — жаҳон биринчиликларидир.
Саф машқлари — сафда биргаликда бажариладиган, шуғулланувчиларда
уюшқоқлик ва интизомни, коллектив бўлиб ҳаракат қилиш малакаларини, адл
қоматни (сафдагидек қомат тутишни) тарбиялашга, шунингдек, ритм ва сурхат
ҳиссини тарбиялашга ёрдамлашадиган ҳаракатлардир.
Умумривожлантирувчи машқлар —кўпроқ айрим бўғин, қисмларида
бажариладиган, яхни ҳар ёқлама жисмоний тайёргарлик учун, организмнинг
функционал имкониятларини кенгайтириш ва адл қоматни тарбиялаш учун
қўлланиладиган машқлардир

•Эркин машқлар — тана айрим ахзолари билан қилинадиган турли
ҳаракатларни, шунингдек, акробатик ва хореографик машқларни
бирга қўшиб бажаришдир.
•Амалий машқлар — юриш, югуриш, улоқтириш, тирмашиб
чиқиш, ошиб ўтиш, эмаклаб ўтиш, мувозанат сақлаш, тўсиқлардан
ошиб ўтишдир.
•Сакраш (таянмай ва таяниб) сакровчанликни ривожлантириш,
шунингдек, оёқ ва қўлларнинг кучини, ҳаракат тезлиги ва
аниқлигини, чаққонлик ва дадилликни ривржлантириш учун
қўлланилади. Сакраш шуғулланувчилар организмининг функционал
ҳолатини яхшилабгина қолмай, балки организмга умумий тахсир ҳам
кўрсатади. Сакраш ижро этилаётганда мускуллар ишидаги
"портловчан"лик типик бир ҳолдир.
•Снарядларда (конг, ҳалқалар, бруслар, турник, яккачўпда)
бажариладиган машқлар — спорт гимнастикасининг энг характерли
воситаларидир. Улардан кўзда тутилган асосий мақсад — гавда ва
ҳаракатларни бошқариш малакасини такомиллаштиришдир.
•Акробатика машқлари акробатик сакрашлар ва статик ҳолатларни
ҳам ўз ичига олган мувозанат сақлаш машқларини бирлаштиради.